Тошкент, Ўзбекистон — Ўзбекистон Global Citizen Solutions компанияси томонидан тайёрланган Global Passport Index рейтингида 199 давлат ва ҳудуд орасида 123-ўринни эгаллади.
Индекс паспортларни бир нечта мезонлар асосида баҳолайди. Улар қаторига визасиз сафар қилиш имкониятлари, мамлакатнинг инвестициявий жозибадорлиги ва ҳаёт сифати киради.
Умумий рейтингда Ўзбекистон Марокаш ва Намибия ўртасида жойлашди.
Марказий Осиё давлатлари орасида энг юқори кўрсаткични Қозоғистон қайд этди ва 109-ўринни эгаллади. Қирғизистон 127-ўриндан, Тожикистон 140-ўриндан, Туркманистон эса 144-ўриндан жой олди.
Рейтингнинг етакчилари Швеция, Швейцария ва Финляндия бўлди. Рўйхатнинг энг қуйи поғоналарини Муқаддас Тахт, Шимолий Корея ва Афғонистон эгаллади.
