in

Ўзбекистон ва Грузия ўзаро муносабатларини стратегик шериклик даражасига кўтарди

Тошкент, Ўзбекистон — Бўлиб ўтган музокаралар якунида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Грузия Бош вазири Ираклий Кобахидзе Стратегик шериклик муносабатларини ўрнатиш тўғрисидаги декларацияни имзоладилар.

Шунингдек, делегациялар раҳбарлари ҳузурида қатор икки томонлама ҳужжатлар алмашилди. Жумладан:

– Божхона ишларида ҳамкорлик ва ўзаро маъмурий ёрдам тўғрисида битим;

– Ахборот-коммуникация технологиялари ва рақамлаштириш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим;

– Касбий ва олий таълим, фан ва инновациялар соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим;

– Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Грузия Ҳукумати ўртасида 2026-2027 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастури;

– Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ва Грузия Маданият вазирлиги ўртасида 2027-2030 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастури;

– Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ва Грузия Молия вазирлиги ўртасида ўзаро англашув меморандуми;

– “E-Permit” рухсатномалар алмашинуви ахборот тизимини жорий этиш бўйича ҳамкорлик тўғрисида меморандум;

– Қишлоқ хўжалиги соҳасида ўзаро англашув меморандуми;

– Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида меморандум;

– Соғлиқни сақлаш соҳасида ўзаро англашув меморандуми;

– Радиациявий ҳимоя ва ядровий хавфсизлик масалалари бўйича ҳамкорлик ҳамда ахборот алмашиш тўғрисида меморандум;

– Меҳнат миграцияси соҳасида ўзаро англашув меморандуми;

– Туризм соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида меморандум.

Шунингдек, ташриф доирасида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси билан Грузия Адлия вазирлиги ҳузуридаги Миллий ижро бюроси ўртасида ҳамкорлик тўғрисида меморандум ҳам имзоланди.