in

Мария Тимофеева Уимблдондаги иштирокини якунлади

Тошкент, Ўзбекистон — Ўзбекистон вакили Мария Тимофеева «Уимблдон-2026» Катта дубулға турниридаги иштирокини якунлади ва мусобақанинг учинчи босқичига чиқа олмади.

Турнирнинг иккинчи босқичида Тимофеева бельгиялик теннисчи Элизе Мертенсга қарши кортга чиқди. Биринчи сет Ўзбекистон вакили фойдасига ҳал бўлди — 6:2.

Иккинчи партияда Мертенс ҳисобни тенглаштирди ва сетни 6:3 ҳисобида ўз фойдасига якунлади.

Ҳал қилувчи учинчи сетда бельгиялик теннисчи ишончли ўйин намойиш этиб, рақибасига бирорта ҳам гейм бермаган ҳолда 6:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Шу тариқа, Мария Тимофеева «Уимблдон-2026» турниридаги иштирокини якунлади. Унинг мағлубиятидан сўнг мусобақанинг яккалик баҳсларида Ўзбекистон вакилалари қолмади.