in

Ўзбекистон ва Финляндия электрон ҳукумат ва сунъий интеллектни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилишди

Тошкент, Ўзбекистон — Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов Финляндияда Рақамли ва аҳоли маълумотлари агентлиги директори Микко Маттенен билан учрашув ўтказди.

Мулоқот давомида томонлар рақамли ҳукумат тизимини ривожлантириш, давлат хизматларини янада такомиллаштириш ҳамда сунъий интеллект технологияларини давлат бошқаруви жараёнларига жорий этиш йўналишидаги ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилдилар.

Учрашувда Финляндиянинг рақамли давлат хизматлари, маълумотлар бошқаруви ҳамда сунъий интеллектни давлат бошқарувида қўллаш бўйича илғор тажрибасига алоҳида эътибор қаратилди.
Шунингдек, ўзаро тажриба алмашиш, мутахассислар малакасини ошириш ҳамда қўшма ташаббусларни амалга ошириш имкониятлари юзасидан фикр алмашилди.