Тошкент, Ўзбекистон — Жорий йилнинг 21 май куни Инвестициялар, саноат ва ташқи савдо вазири Лазиз Кудратов Ислом тараққиёт банкининг Олмаотадаги минтақавий хаби раҳбари Али Муҳаммад Хон билан учрашди.
Ушбу мулоқот ИТБ миссиясининг Ўзбекистонга уч кунлик ташрифининг якунларига багишланди. Ўз сафари давомида миссия вакиллари мамлакатимизда амалга оширилаётган лойиҳалар, янги ташаббуслар, инвестициявий имкониятлар ҳамда дастурлар билан яқиндан танишдилар. Суҳбат чоғида томонлар ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболли режаларини атрофлича муҳокама қилдилар.
Бугунги кунда Ўзбекистон ва ИТБ гуруҳи ўртасидаги шериклик портфели минтақада энг жадал ривожланаётган кўрсаткичлардан бири бўлиб, 5 миллиард доллардан ошди. Бунинг устига, ҳозирги вақтда устувор йўналишлар бўйича умумий қиймати 3 миллиард долларга тенг бўлган 20 та янги лойиҳани ҳаётга татбиқ этиш имкониятлари кўриб чиқилмоқда. Ўзаро самарали ҳамкорлик транспорт инфратузилмаси, энергетика, сув ресурсларини бошқариш, соғлиқни сақлаш, таълим ва қишлоқ хўжалиги каби энг муҳим соҳаларни қамраб олган.
Учрашув якунида Истиқболли инвестиция лойиҳалари дастури имзоланди. Мазкур ҳужжат билан томонлар янги ҳамкорлик стратегиясига асос бўладиган бўлажак лойиҳалар рўйхатини (Пипелине оф прожестс) тасдиқладилар.
