in

Ўзбекистон Марказий банки ва ERGO Analytics ўртасида меморандум имзоланди

Тошкент, Ўзбекистон — Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва мамлакатдаги етакчи мустақил тадқиқот марказларидан бири — ERGO Analytics ўртасида илмий ва академик ҳамкорлик бўйича Меморандум имзоланди.

Меморандум томонлар ўртасида стратегик ҳамкорликни йўлга қўйиш, илмий салоҳиятни бирлаштириш ва иқтисодий сиёсатни шакллантиришда далилларга асосланган ёндашувларни кенгайтиришни мақсад қилган.
Ҳамкорликнинг учта асосий йўналиши:

Қўшма илмий тадқиқотлар: Фарғона, Андижон ва Наманган вилоятлари ҳудудидаги 90 та маҳаллада жами 2 700 нафар аҳолини қамраб олувчи экпериментал тадқиқот (cluster RCT) ўтказиш. Лойиҳа аҳоли орасида жамғариш хулқ-атворини ва молиявий саводхонликни оширишга қаратилган хулқ-атвор интервенцияларининг самарадорлигини баҳолайди.

Scopus va Web of Science базаларига киритилган журналларда қўшма илмий мақолалар чоп этилади. Илмий ва амалий тадбирлар, қўшма семинар, тренинг ва билим алмашиш дастурлари ташкил этилади.

ERGO Analytics 20 дан ортиқ илмий-тадқиқот лойиҳасини муваффақиятли амалга оширган, давлат органлари ва халқаро ҳамкорлар билан фаол ишлайдиган мустақил тадқиқот марказидир.

Ушбу ҳамкорлик Ўзбекистонда далилларга асосланган молиявий сиёсатни кучайтиришда муҳим қадам бўлди. Эвиденсе-басед полисй ва беҳавиорал эсономисс соҳасида янги имкониятлар очилмоқда.