in

Покистоннинг GO Group компанияси Тошкент вилоятидаги қишлоқ хўжалиги корхоналари тажрибасини ўрганди

Тошкент, Ўзбекистон — Йирик GO Group холдинг компаниясининг бўлинмаси бўлган Покистоннинг Go Dairy (Private) Limited компанияси вакилларининг Тошкент вилоятига ишчи ташрифи етакчи минтақавий агросаноат мажмуаларида бир қатор амалий учрашувлар билан давом этди.

Делегация дастлаб Қибрай туманидаги «Камилка» МЧЖда бўлиб, корхонанинг сутни қайта ишлаш қувватлари, ишлаб чиқариш жараёнлари, замонавий технологиялари ҳамда тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш йўналишлари билан яқиндан танишди.

Шунингдек, ташриф доирасида Бўстонлиқ туманидаги «Агровер» картошка ва уруғчилик маркази фаолияти ҳам кўздан кечирилди. Меҳмонларга марказда картошкачилик ва уруғчиликни ривожлантириш, юқори ҳосилдор навларни етиштириш, замонавий агротехнологияларни жорий этиш ҳамда маҳсулотларни сақлаш ва қайта ишлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди.

Ҳамкорлар илғор тажрибаларни ўрганиш, замонавий технологияларни жорий этиш ва қишлоқ хўжалиги ҳамда озиқ-овқат саноати йўналишларида истиқболли инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш масалалари юзасидан фикр алмашдилар.