in

Мирвоҳид Азимов Туркия элчиси билан ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди

Тошкент, Ўзбекистон — 2026 йил 25 июнь куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосари Мирвоҳид Азимов Туркия Республикасининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Уфук Улуташ билан учрашув ўтказди.

Мулоқот давомида томонлар икки мамлакат ўртасидаги кенг қамровли стратегик шерикликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари, шунингдек, савдо, туризм ва таълим соҳаларидаги икки ва кўп томонлама алоқаларни янада фаоллаштириш масалаларини муҳокама қилди.

Шунингдек, Туркий давлатлар ташкилоти фаолиятининг долзарб жиҳатлари, жумладан, ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ва ташкилот доирасида жорий йилда ўтказилиши режалаштирилган тадбирларга тайёргарлик кўриш масалалари юзасидан атрофлича фикр алмашилди.