Тошкент, Ўзбекистон — Toyota Central Asia “Green Aral Sea” краудфандинг лойиҳасини қўллаб-қувватлаш мақсадида UNDPга Орол денгизининг қуриган тубида 5 000 та саксовул кўчати экиш учун хайрия маблағини ажратди.
Ушбу лойиҳа Орол денгизининг қуриган тубида экологик барқарорликни тиклашга, заҳарли чангнинг тарқалишини олдини олишга ва аҳоли учун соғлом муҳит яратишга қаратилган.
Toyota Central Asia'нинг яшил келажак сари қўшаётган ҳиссаси ушбу ташаббус қадриятлари билан ҳамоҳанг бўлиб, иқлим ўзгаришига қарши кураш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш борасидаги саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлайди.
Toyota Central Asia билан ҳамкорлигимиз хусусий сектор атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим барқарорлигини таъминлашга қандай муносиб ҳисса қўша олишини намоён этади.
Умид қиламизки, бу ташаббус Ўзбекистон бўйлаб бошқа компанияларни ҳам экологик масъулиятни янада кучайтиришга илҳомлантиради.
