in

Фарид Муминов «Ўзбекнефтегаз» раисининг ўринбосари бўлди

Тошкент, Ўзбекистон — Фарид Муминов «Ўзбекнефтегаз» АЖ бошқарув раисининг локализация, саноат кооперациясини кенгайтириш ва ахборот технологиялари масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди.

У тайинловга қадар «Ўзбекнефтегаз» АЖ Тижорат департаментига раҳбарлик қилган.

Янги лавозимида Муминов компанияда ишлаб чиқаришни локализация қилиш, саноат кооперациясини ривожлантириш ва ахборот технологияларини жорий этиш масалаларини мувофиқлаштиради.