in

Навоий вилоятида терговчи пора олишда гумонланиб ушланди

Тошкент, Ўзбекистон — Навоий вилоятида Қизилтепа тумани ички ишлар бўлими тергов гуруҳининг катта терговчисига нисбатан ноқонуний мукофот олганлик гумони билан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати матбуот хизмати хабар қилди.

Идора маълумотларига кўра, июль ойи бошида терговчи икки нафар воситачи орқали 23 ёшли фуқарога аввал ички ишлар органлари ходимлари томонидан хотирасида тақиқланган диний материаллар мавжудлиги гумони билан олиб қўйилган iPhone 17 Pro Max мобил телефонини қайтариб бериш эвазига 1000 АҚШ доллари олган.

Давлат хавфсизлик хизматида қайд этилишича, гумонланувчининг ноқонуний ҳаракатлари пул маблағларини олиш вақтида фош этилган.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди. Айни пайтда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.