Тошкент, Ўзбекистон — 2026 йил 30 июнь куни Маскат шаҳрида Ўзбекистон Республикасининг савдо-иқтисодий ва инвестиция имкониятларига бағишланган давра суҳбати ташкил этилди.
Тадбирда Ўмон Ташқи ишлар вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, 30 га яқин етакчи компаниялар вакиллари ҳамда бошқа ташкилотлар раҳбарияти иштирок этди.
Анжуманда Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Баҳромжон Аълоев, Ўмон Султонлиги ташқи ишлар вазири ўринбосари Халифа ал-Харисий ҳамда мамлакатимизнинг Маскатдаги элчиси Абдусалом Хатамов нутқ қилдилар.
Икки давлат ўртасида савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш бўйича аниқ таклифлар илгари сурилди.
Шунингдек, Ўзбекистоннинг инвестиция ва туризм салоҳияти ҳамда мамлакатимизда хорижий сармоядорлар учун яратилган имтиёз ва имкониятлар юзасидан тақдимот ўтказилди.
Давра суҳбати доирасида Ўмон Савдо-саноат палатаси Туризм қўмитаси раиси, “Siham Devepopment and Investment” компанияси раҳбари Сиҳам ал-Ҳарсийга Ўзбекистоннинг Султонликдаги туризм элчиси сертификати топширилди.
