in

Ўзбекистон ФИФА рейтингида 60-ўринга тушди

Тошкент, Ўзбекистон — Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2026 йилги жаҳон чемпионати якунларига кўра янгиланган ФИФА рейтингида 10 поғона пастлаб, 60-ўринни эгаллади.

Жаҳон рейтингидаги пасайишга қарамай, миллий терма жамоа Марказий Осиёнинг энг кучли терма жамоаси мақомини сақлаб қолди.

Янгиланган рейтингда Тожикистон 101-ўринни, Қирғизистон 106-ўринни, Қозоғистон 111-ўринни, Туркманистон эса 141-ўринни эгаллади.

Осиё футбол конфедерацияси (AFC)га аъзо миллий терма жамоалар орасида Ўзбекистон еттинчи ўринда қайд этилди.

Янгиланган ФИФА рейтинги жами 211 та миллий терма жамоани ўз ичига олади. Биринчи ўринни 2026 йилги жаҳон чемпионати ғолиби бўлган Испания терма жамоаси эгаллаган бўлса, энг сўнгги поғонада Сан-Марино терма жамоаси жойлашган.

2026 йилги жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси К гуруҳида тўртинчи ўринни эгаллаб, мусобақани гуруҳ босқичида якунлади. Жамоа Колумбияга (1:3), Португалияга (0:5) ва Конго Демократик Республикасига (1:3) мағлуб бўлди.