in

Ўзбекистон космик маълумотларни сунъий интеллект ёрдамида рақамлаштиришни тезлаштирмоқда

Тошкент, Ўзбекистон — Тошкентда Узсосмос агентлиги муассислигидаги Космик мониторинг ва геоахборот технологиялари маркази ҳамда Сунъий интеллект альянси ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Мазкур келишув космик маълумотлардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш билан бирга, Марказ мутахассисларига ўз малакаларини мунтазам равишда ошириб бориш имконини беради.

Шунингдек, ушбу ҳамкорлик доирасида улар семинарлар ва нетворкинг тадбирларида иштирок этиш, сунъий интеллект соҳасидаги энг сўнгги тенденциялар ва янгиликлардан хабардор бўлиб бориш имкониятига эга бўладилар.

Куни кеча Сунъий интеллект альянси томонидан ҳамкорлар учун бизнес нонушта ҳам ташкил этилди.

Ушбу норасмий учрашув альянс фаолиятини янада тизимли йўлга қўйиш, аъзолар ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш ҳамда истиқболдаги режаларни мувофиқлаштиришга қаратилган муҳим платформа бўлиб хизмат қилади.

Учрашув доирасида альянснинг устувор йўналишлари, сунъий интеллект технологияларининг мамлакатимиз ривожидаги аҳамияти ҳамда уларни турли соҳаларга кенг жорий этиш истиқболлари юзасидан очиқ мулоқот ва фикр алмашинуви кун тартибининг асосий мавзуларидан бири бўлди.