Тошкент, Ўзбекистон — Ўзбекистон Республикаси ҳукумати делегациясининг Хитой Халқ Республикасига ташрифи доирасида Гонконг шаҳрида Ўзбекистон–Хитой иқтисодий форуми бўлиб ўтди.
Унда Фарғона вилояти делегацияси фаол иштирок этди.
Форум доирасида вилоят ҳокимининг ўринбосари Нуриддин Мамажонов Хитойнинг “Runking-Motors”, “Global Village Service Center Limited”, “Xiamen Taoshayun Technology”, “BaWang International Group” ва “Liftcore Elevator Co., Ltd.” каби йирик компаниялар раҳбарлари билан музокаралар ўтказди.
Вилоятда автомобилсозлик, қурилиш, маиший кимё ҳамда сунъий интеллект йўналишларида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича келишувларга эришилди.
Шунингдек, ташкил этилган кўргазмада Фарғонанинг экспорт салоҳияти, хусусан, “Қува Агростар” маҳсулотлари ва миллий ҳунармандчилик намуналари намойиш этилди.
