in

Ўзбекистон 2027 йил баҳорида иккинчи Global Tech Weekend’ни қабул қилади

Тошкент, Ўзбекистон — Ўзбекистон 2027 йил баҳорида иккинчи Global Tech Weekend тадбирига мезбонлик қилади. Тадбирни ўтказиш режаси ICT WEEK Uzbekistan 2026 доирасида маълум қилинди.

Ташаббусни тақдим этиш учун саҳнага Global Tech Weekend Tashkent ҳаммуассиси Лола Умарова ва IT Park Uzbekistan стартап-экотизимни ривожлантириш директори Фаррух Эркинов чиқди.

Мазкур тадбир Ўзбекистонда ўтказиладиган иккинчи Global Tech Weekend бўлади. Ташкилотчилар ҳозирча тадбир дастури ва уни ўтказишнинг аниқ саналарини ошкор қилмаган.

Тадбир мазмуни, формати ва ўтказилиш муддатлари ҳақида батафсил маълумот кейинроқ тақдим этилади.