Тошкент, Ўзбекистон — Ўзбекистон терма жамоаси Самарқандда ўтказилаётган Жаҳон шахмат Олимпиадасининг 9-турида АҚШ терма жамоасини 2,5:1,5 ҳисобида мағлуб этди.
Нодирбек Абдусатторов Фабиано Каруана устидан 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Иккинчи доскада Жавоҳир Синдоров Уэсли Соға 0:1 ҳисобида мағлуб бўлди.
Нодирбек Ёқуббоев Ханс Моке Ниманнни 1:0 ҳисобида мағлуб этди.
Тўртинчи доскада Муҳиддин Мадаминов Левон Аронян билан дуранг ўйнади — 1/2:1/2.
Шу тариқа Ўзбекистон терма жамоаси АҚШ устидан 2,5:1,5 ҳисобида ғалаба қозонди.
«Ўзбекистон-3» жамоаси Қирғизистонни 2,5:1,5 ҳисобида мағлуб этди.
Эржан Жақшиликов Сайдакар Сайдалиев билан дуранг ўйнади — 1/2:1/2. Элдияр Орозбаев Баҳром Баҳриллаев билан дуранг ўйнади — 1/2:1/2. Руслан Сездбеков Муҳаммадали Абдураҳмонов билан дуранг ўйнади — 1/2:1/2. Тимур Даудов Асроржон Омоновга 0:1 ҳисобида мағлуб бўлди.
«Ўзбекистон-2» Нидерландия терма жамоаси устидан ғалаба қозонди. Жаҳонгир Воҳидов Аниш Гирини 1:0 ҳисобида мағлуб этди. Абдималик Абдисалимовнинг Йорден ван Форестга қарши партияси хабар эълон қилинган вақтда ҳали якунланмаган эди. Муҳаммадзоҳид Суяров Лоек ван Вели устидан 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ортиқ Ниғматов Эрвин Л’Амни 1:0 ҳисобида мағлуб этди.
