Тошкент, Ўзбекистон — Арманистоннинг Shirak Avia авиакомпанияси Ереван-Тошкент-Ереван йўналиши бўйича мунтазам йўловчи рейсларини бошлади ва ўнлаб йиллардан бери биринчи марта Арманистон ва Ўзбекистон пойтахтлари ўртасида тўғридан-тўғри ҳаво қатновини тиклади.
2 июнь куни Еревандан биринчи парвоз 127 йўловчини олиб, Тошкент халқаро аэропортига қўнди. Самолёт сув салюти билан кутиб олинди ва экипажга анъанавий равишда гуллар топширилди.
Шу куни пойтахт аэропортида Тошкентдан Ереванга биринчи парвоз учун рўйхатдан ўтиш бошланди. 177 йўловчи Арманистон пойтахтига қайтиб учиб кетди.
Рейслар ҳафтада бир марта Boing 737 самолётларида амалга оширилади. Янги йўналиш икки мамлакат пойтахтларини тўғридан-тўғри боғлайди ва Ўзбекистон ва Арманистон ўртасида туризм, бизнес алоқалари ва маданий алмашинув имкониятларини кенгайтиради.
Илгари йўловчилар Москва, Истанбул, Тбилиси ва бошқа шаҳарлар орқали трансферлар билан учишлари керак эди.
