Тошкент, Ўзбекистон — Малайзиянинг «MASkargo» юк авиакомпанияси Тошкент халқаро аэропортида техник қўнишни амалга оширган ҳолда мунтазам юк рейсларини бажара бошлади.
Парвозлар Куала-Лумпур — Тошкент — Амстердам йўналиши бўйича ва ортга Airbus А330 ҳаво кемаларида ҳафтасига тўрт марта амалга оширилади. Тошкент аэропортидан ҳаво кемаларига техник хизмат кўрсатиш ва тўхтаб ўтиш учун транзит пункти сифатида фойдаланилади.
«MASkargo» рейсларининг Тошкент орқали йўлга қўйилиши Ўзбекистоннинг логистика салоҳиятини мустаҳкамлашга ва пойтахт аэропорти орқали халқаро юк ҳаво қатновини янада ривожлантиришга ҳисса қўшади.
«МАСкарго» — Малайзиянинг “Malaysia Airlines
” миллий авиакомпаниясининг юк бўлинмасидир. Авиаташувчи Куала-Лумпур халқаро аэропортида жойлашган бўлиб, дунёнинг 100 дан ортиқ шаҳрига юк етказиб беради.
