Тошкент, Ўзбекистон — 14 май куни инвестициялар, саноат ва савдо вазири ўринбосари Илзат Касимов Хитой капитали иштирокида ташкил этилган «Tashkent-Shiyi-Hotel-Administration» компанияси вакиллари билан учрашди.
Музокаралар давомида компания Тошкент шаҳрида Хитойнинг “All Seasons” бренди остида замонавий бизнес-меҳмонхоналар тармоғини ташкил этиш режаларини тақдим этди.
Томонлар меҳмонхона инфратузилмасини ривожлантириш, хорижий меҳмонлар ва бизнес вакиллари учун қулай шароитлар яратиш ҳамда туризм соҳасида маҳаллий мутахассисларни тайёрлаш истиқболларини муҳокама қилдилар.
Вазирлик ушбу ташаббусни қўллаб-қувватлади ва лойиҳаларни белгиланган тартибда амалга оширишда зарур ёрдам кўрсатишга тайёрлигини билдирди. Учрашув якунида компания вакиллари V Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этишга таклиф қилинди.
