Тошкент, Ўзбекистон — Ўзбекистонда Чорвачилик ва яйлов хўжалигини ривожлантириш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари ва ўринбосари лавозимларига тайинловлар амалга оширилди.
Ботир Тўғаев агентлик директорининг биринчи ўринбосари, Шуҳрат Аҳмедов эса директор ўринбосари этиб тайинланди.
Янги тайинловга қадар Ботир Тўғаев Қашқадарё вилоятининг Нишон тумани ҳокими лавозимида ишлаган.
Шуҳрат Аҳмедов эса бунгача Хоразм вилоятининг Қўшкўпир туманига раҳбарлик қилган.
