in

Ўзбекистон ва ReElement Technologies пилот лойиҳани ишлаб чиқади

Тошкент, Ўзбекистон — Ўзбекистон инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратов 19 октябрь куни Самарқандда ReElement Technologies компанияси директори Марк Лавергетта билан учрашув ўтказди.

Томонлар муҳим минералларни чуқур қайта ишлаш ва Ўзбекистонда илғор технологияларни жорий этиш соҳасидаги ҳамкорликни муҳокама қилди.

Музокараларда замонавий технологик ечимлардан фойдаланган ҳолда қўшма инвестиция ташаббусларини амалга ошириш имкониятларига алоҳида эътибор қаратилди.

Учрашув якунлари бўйича томонлар қўшма пилот лойиҳани ишлаб чиқиш ва ишга туширишга келишиб олди.