Тошкент, Ўзбекистон — Ўзбекистон Тиббиёт ва фарматсевтика саноатини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизов Ҳиндистонга расмий ташрифи доирасида Ҳиндистоннинг Телангана штати бош вазири ўринбосари Маллу Бҳатти Викрамарка билан учрашди.
Учрашув давомида томонлар соғлиқни сақлаш, фармацевтика, инвестициялар ва саноатни ривожлантириш соҳаларида Ўзбекистон–Ҳиндистон ҳамкорлигини янада мустаҳкамлаш истиқболлари, шунингдек Ўзбекистон ва Телангана штати ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш имкониятларини муҳокама қилдилар.
Тадбирда Ўзбекистон Республикасининг Ҳиндистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Сардор Рустамбаев ҳам иштирок этиб, Маллу Бхатти Викрамаркани Ўзбекистон Республикасида бўлиб ўтадиган Халқаро инвестиция форумида иштирок этишга таклиф қилди.
Учрашув якунлари бўйича томонлар икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш ва қўшма ташаббусларни амалга оширишдан ўзаро манфаатдор эканликларини тасдиқладилар.
