in

Қатарлик инвесторлар BioPharma City'даги лойиҳаларни ўрганмоқдалар

Тошкент, Ўзбекистон — Тиббиёт ва фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизов Қатар Давлати вакили, инвестор Sheikh Mansoor Bin Khalifa Al Thani ҳамда Toothrocket Labs компанияси директори Syed Amer билан учрашув ўтказди.

Учрашув давомида меҳмонлар ўз фаолияти, инновацион ишланмалари ҳамда сунъий интеллект технологияларига асосланган стартап лойиҳалари ҳақида маълумот бердилар.

Шунингдек, мазкур лойиҳаларни амалга ошириш учун "BioPharma City" фармацевтика кластерида яратилган замонавий инфратузилма, илмий салоҳият ва қулай инвестиция муҳитини юқори баҳоладилар.

Агентлик директори Ўзбекистон ва Қатар ўртасидаги дўстона муносабатлар ҳамда ўзаро ишончли ҳамкорликни таъкидлаб, сунъий интеллект, биотехнология ва фармацевтика соҳаларидаги инновацион ташаббусларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёр эканини билдирди.

Бундай лойиҳалар мамлакат фармацевтика саноатини ривожлантириш ҳамда аҳоли саломатлиги йўлида замонавий ечимларни жорий этишга хизмат қилишини таъкидлади.