in

Пахта-тўқимачилик соҳаси корхоналари янада қўллаб-қувватланади

Тошкент, Ўзбекистон —  “Пахта-тўқимачилик соҳасида молиявий барқарорликни ошириш ҳамда толани чуқур қайта ишлашни қўшимча қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори ПҚ–246-сон қабул қилинди.
 
Қарорга кўра,  2025 йилда ўзига бириктирилган ер майдонларида пахта етиштирган пахта-тўқимачилик кластерлари ва улар таъсисчи бўлган корхоналарга Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан тақдим этилган контурларда пахта хомашёси етиштирилганлиги Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги томонидан тасдиқланган ҳолларда ҳар бир гектар ер учун 3 млн сўмдан субсидиялар ажратилади.
 
Корхоналарнинг 2026 йил 1 июнга қадар амалга оширилган бўялган мато ҳамда аралаш ва бўялган газлама маҳсулотларини ишлаб чиқариш лойиҳаларига Президентнинг 2022 йил 21 январдаги ПФ–53-сон Фармонида белгиланган миқдорларда бўяш ускуналари харидини субсидиялаш учун назарда тутилган маблағнинг қолдиқ қисми ҳисобидан субсидия ажратилади.
 
2027 йил 1 июлга қадар тадбиркорларнинг барқарорлик рейтинги бўйича “А” ва ундан юқори тоифага киритилган кластерлар ва тўқимачилик корхоналари учун қўшилган қиймат солиғининг салбий фарқ суммаси текширувларсиз 20 кун муддатда қайтарилиши белгиланди.