in

BioPharma City кластери Хитойнинг CNBG компанияси билан ҳамкорликда вакцина ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиради

Тошкент, Ўзбекистон — Тиббиёт ва фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизов Хитойнинг етакчи биофармацевтика компанияларидан бири — "China National Biotech Group Company Limited (Sinopharm CNBG)" ҳамда "Yangi Osiyo Xalqaro Biofarmasevtika" МЧЖ ҚК вакиллари билан учрашув ўтказди.

Музокаралар давомида "BioPharma City" фармацевтика кластери ҳудудида инсон саломатлиги учун муҳим аҳамиятга эга вакциналарни маҳаллийлаштирган ҳолда ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Учрашувда тўлиқ циклли, импорт ўрнини босувчи ишлаб чиқаришни йўлга қўяётган инвесторлар учун давлат томонидан яратилган ҳуқуқий кафолатлар, инфратузилма ва имтиёзлар ҳақида ҳам маълумот берилди.

Учрашув якунида меҳмонлар "BioPharma City" инновацион фармацевтика кластери ҳудудида амалга оширилаётган қурилиш ишлари ва яратилаётган замонавий инфратузилма билан танишдилар.