Тошкент, Ўзбекистон — 30 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигида вазир ўринбосари Акрам Алиев United Green Group компанияси инвестициялар бўйича директори Албречт Фрицченсчлагер билан учрашув ўтказди.
Музокаралар давомида томонлар инвестициявий ҳамкорликни янада кенгайтириш масалаларини кўриб чиқдилар. Хусусан, Ўзбекистонда замонавий интеграциялашган деҳқончилик, сут чорвачилиги ва сут маҳсулотлари ишлаб чиқариш тизимини яратиш лойиҳаси батафсил муҳокама қилинди.
Учрашув якунлари бўйича лойиҳани амалга оширишга қаратилган уч томонлама Ҳаракатлар режаси имзоланди ҳамда ўзаро манфаатли шерикликни кенгайтиришга тайёрлик тасдиқланди.
