in

«Ўзэлтехсаноат» Польшанинг «Elkat» компанияси билан ҳамкорликни муҳокама қилди

Тошкент, Ўзбекистон — «Ўзэлтехсаноат» уюшмаси раиси Мирзиёд Юнусов Польшага ташрифи доирасида Elkat компаниясининг ишлаб чиқариш корхонасида бўлди.

Elkat – паст кучланишли электр аппаратлари учун бутловчи қисмлар, жумладан, изоляцияланган шиналар, тақсимлаш блоклари ва улагичлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган.

Ташриф давомида корхонанинг ишлаб чиқариш жараёнлари, сифат назорати тизими ва технологик имкониятлари билан яқиндан танишилди.

Музокараларда Ўзбекистон электротехника корхоналари билан саноат кооперациясини ривожлантириш ва ўзаро маҳсулот етказиб бериш масалалари муҳокама қилинди.