in

Ўзбекистон ва Аргентина савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтиради

Тошкент, Ўзбекистон — Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси маслаҳатчиси Алишер Шайхов ҳамда Аргентинанинг Ўзбекистондаги янги тайинланган Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Энрике Игнасио Феррера Виейра ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув аввалида Алишер Шайхов Элчини янги лавозимга тайинланганлиги билан муборакбод этиб, Ўзбекистон-Аргентина ўртасидаги дўстлик ва ҳар томонлама стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш борасидаги келгуси фаолиятига муваффақиятлар тилади.

Суҳбат чоғида Ўзбекистон ва Аргентина ўртасидаги савдо-иқтисодий муносабатларни янада ривожлантириш, инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш ҳамда ишбилармон доиралар ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, музокаралар давомида қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат саноати, тўқимачилик, пойабзал ишлаб чиқариш, фармацевтика, электротехника, заргарлик, кимё саноати, туризм, тиббиёт ва таълим соҳаларида ҳамкорликни кенгайтиришнинг истиқболли йўналишлари белгиланди.

Томонлар мазкур ташаббусни амалга ошириш бўйича амалий ҳамкорликни давом эттириш, ишбилармон доиралар ўртасидаги алоқаларни янада фаоллаштириш ва қўшма лойиҳаларни қўллаб-қувватлашга тайёр эканликларини билдирдилар.