in

Навоий вилояти делегацияси илк бор МТЗга ташриф буюрди

Тошкент, Ўзбекистон — Навоий вилояти ҳокими Нормат Турсунов бошчилигидаги делегация Беларусьдаги Минск трактор заводига (МТЗ) илк бор ташриф буюрди. Бу ҳақда Минск трактор заводи хабар берди.

Делегация таркибидан Ўзбекистоннинг Беларусьдаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Нуриддин Мамажонов ҳам ўрин олди.

Ташриф давомида меҳмонлар корхонанинг кўргазма экспозицияси, ишлаб чиқариш қувватлари ҳамда заводда ишлаб чиқарилаётган техника моделлари билан танишди.

Ташриф доирасида учрашув ҳам ўтказилиб, унда томонлар ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилди.

Нормат Турсунов, шунингдек, Минск трактор заводининг Меҳнат шуҳрати музей-саноат марказига совға топширди.