Тошкент, Ўзбекистон —
Ўзбекистон вакиллари «Айти-Нагоя–2026» Осиё ўйинларида икки бронза медални қўлга киритди.
Велотрек бўйича мэдисон дастурида Сергей Ростовцев ва Никита Цветков 45 очко жамғариб, учинчи ўринни эгаллади ва мусобақанинг бронза медалларига сазовор бўлди.
Ўзбекистон терма жамоасига яна бир бронза медални дзюдочи Эрназар Сарсенбаев тақдим этди. У 100 кг гача бўлган вазн тоифасида учинчи ўрин учун баҳсда Хитой вакили устидан ғалаба қозониб, Осиё ўйинларидаги иштирокини бронза медаль билан якунлади.
