in

Турабоев икки карра чемпион бўлди, Зокиров кумуш олди

Тошкент, Ўзбекистон — Музаффарбек Турабоев фаолиятида иккинчи марта Осиё ўйинлари чемпиони бўлди. «Айти-Нагоя–2026» мусобақаларида ўзбекистонлик дзюдочи 100 кг дан юқори вазн тоифасида олтин медални қўлга киритди.

Финал жангида Тўрабоев Япония вакили билан тўқнаш келди ва ғалаба қозониб, Осиё ўйинларидаги иккинчи олтин медалини қўлга киритди.

Ўзбекистон терма жамоаси учун яна бир медални боксчи Жаҳонгир Зокиров қўлга киритди. 90 кг дан юқори вазн тоифасидаги финалда у Қозоғистон вакили Айбек Оралбайга қарши жанг қилди.

Жанг якунларига кўра, ҳакамлар 5:0 ҳисобида ғалабани Оралбайга берди. Жаҳонгир Зокиров мусобақадаги иштирокини кумуш медаль билан якунлади.