in

Наманганда халқаро пайвандлаш мактаби очилади

Тошкент, Ўзбекистон — Миграция агентлиги ҳамда Словакиянинг нуфузли Welding Research Institute (VÚZ) институти ўртасида амалий ҳамкорлик келишуви имзоланди.

VÚZ — 75 йиллик тажрибага эга, пайвандлаш соҳасида Европа ва халқаро даражада тан олинган Словакиянинг етакчи илмий-тадқиқот институти бўлиб, IIW ва EWF тизимлари бўйича халқаро сертификатлаш ваколатига эга.

Келишувга кўра, эндиликда Наманганда ҳам замонавий халқаро пайвандлаш мактаби очилади.

Унда:
Словакия ва Европа мамлакатларидан малакали мутахассисларни жалб қилган холда халқаро стандартлар асосида пайвандлаш йўналишлари ўқитилади;

битирувчилар IIW/EWF халқаро сертификатини олади ва ривожланган мамлакатларда юқори даромадли иш ўринлари билан таъминланади.