Тошкент, Ўзбекистон — Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги Hamkorbank акциядорлик-тижорат банки ва HBCAPITAL МЧЖни капитал бозори соҳасидаги махсус ҳуқуқий режим — «Тартибга солиш қумдони» иштирокчилари сифатида рўйхатдан ўтказди.
Махсус ҳуқуқий режим доирасида Hamkorbank хорижий валютада номиналлаштирилган облигацияларни чиқаришни режалаштирмоқда.
HBCAPITAL МЧЖ эса ушбу қимматли қоғозларни чиқариш ва жойлаштириш жараёнида инвестиция воситачиси вазифасини бажаради.
Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигида қайд этилишича, лойиҳа «Тартибга солиш қумдони» механизми доирасида амалга оширилади. Ушбу механизм янги молиявий маҳсулотлар ва хизматларни махсус ҳуқуқий режим шароитида синовдан ўтказиш имконини беради.
