in

Ўзбекистон Президенти Грузияга жўнаб кетди

Тошкент, Ўзбекистон — Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Грузия Бош вазири Ираклий Кобахидзенинг таклифига биноан 2 июль куни давлат ташрифи билан Тбилиси шаҳрига жўнаб кетди.

Аввал хабар қилинганидек, Грузия пойтахтида олий даражадаги икки томонлама музокаралар ўтказилади.

Ўзбекистон – Грузия дўстлик ва кўп қиррали шериклик муносабатларини янада ривожлантириш масалалари диққат марказида бўлади.

Ташриф дастурида маданий-гуманитар тадбирларда иштирок этиш ҳам кўзда тутилган.