in

Ўзбекистон ва Metа рақамли иқтисодиёт ва сунъий интеллектни муҳокама қилишди

Тошкент, Ўзбекистон — Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов Metа компанияси вакиллари билан учрашув ўтказди. Унда Мета компаниясининг Марказий Осиё ва Шри-Ланка бўйича давлат сиёсати раҳбари Сенура Абейвардена ҳамда Марказий Осиё ва Монголия бўйича минтақавий давлат сиёсати бўйича ҳамкор Ерассйл Каликҳан иштирок этди.

Учрашув давомида рақамли платформалар ва янги технологияларни тартибга солиш, рақамли бошқарув бўйича илғор халқаро тажрибаларни ўрганиш ҳамда Ўзбекистонда рақамли иқтисодиётни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, ёшларнинг рақамли кўникмаларини ошириш, сунъий интеллект бўйича билим ва малакасини ривожлантириш юзасидан фикр алмашилди.

Дастлаб томонлар онлайн хавфсизликни таъминлаш, айниқса ёш фойдаланувчиларни ҳимоя қилиш, хабардорлик дастурларини амалга ошириш ҳамда давлат-хусусий шериклик асосида қўшма ташаббусларни ривожлантириш истиқболларини ҳам кўриб чиқдилар.

Учрашув якунида инновациялар ва стартап экотизимини қўллаб-қувватлаш, билим алмашиш ҳамда институционал ҳамкорликни кенгайтириш бўйича келгусидаги ҳамкорлик йўналишлари белгилаб олинди.