in

Ўзбекистон ва Қувайт ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилишди

Тошкент, Ўзбекистон — 2026 йил 21 май куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Баҳромжон Аълоев Кувайт Давлатининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Турки Холид Ҳамад ал-Микрад билан учрашув ўтказди.

Мулоқот давомида икки томонлама алоқаларни янада мустаҳкамлаш, сиёсий, савдо-иқтисодий ҳамда маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, ўзаро ташрифлар алмашинуви ва халқаро анжуманларни биргаликда ташкил этиш юзасидан зарур чора-тадбирларни фаоллаштиришга келишиб олинди.