Тошкент, Ўзбекистон — 2026 йил 30 июнь куни Маскат шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ва Ўмон Султонлиги ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги давраси бўлиб ўтди.
Делегацияларга Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Баҳромжон Аълоев ва Ўмон Султонлиги ташқи ишлар вазири ўринбосари Халифа ал-Харисий бошчилик қилди.
Музокараларда икки давлат ўртасида сиёсий мулоқотни мустаҳкамлаш, савдо-иқтисодий, инвестисиявий ва маданий-гуманитар алоқаларни ривожлантириш, халқаро ташкилотлар доирасида ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, долзарб халқаро ва минтақавий мавзулар юзасидан атрофлича фикр алмашилди.
