in

Ўзбекистон ва Иордания қўшма комиссия тузди

Тошкент, Ўзбекистон — Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори қабул қилинди. Унга мувофиқ, Ўзбекистон Ҳукумати ва Иордания Ҳашимийлар Подшоҳлиги ўртасида икки томонлама ҳамкорлик бўйича қўшма комиссия тузиш ҳақидаги келишув тасдиқланди.

Ҳужжат икки давлат ўртасида турли соҳаларда ҳамкорликни ривожлантириш ва мувофиқлаштиришга қаратилган янги ҳамкорлик механизмини шакллантиришни назарда тутади. Келишув 2025 йил 26 август куни Самарқанд шаҳрида имзоланган.

Қарорга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги халқаро шартнома қоидаларини амалга ошириш учун масъул ваколатли орган этиб белгиланди.

Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идоралар шартнома кучга киргандан сўнг унинг бажарилишини назорат қилади ва белгиланган тартибда амалий ижросини мувофиқлаштириб боради.