in

Тошкентда DoubleTree by Hilton меҳмонхонаси очилди

Тошкент, Ўзбекистон — 2026 йилнинг 21 апрель куни Тошкент шаҳрида “DoubleTree by Hilton” брендининг Ўзбекистондаги илк лойиҳаси — “DoubleTree by Hilton Tashkent” янги меҳмонхонасининг очилиш маросими бўлиб ўтди. 

Мазкур воқеа мамлакатда халқаро меҳмонхона тармоқлари иштирокининг кенгайишида яна бир муҳим қадам бўлиб, Ўзбекистоннинг туристик салоҳиятига бўлган қизиқишнинг кучайиши ҳамда турли мамлакатлардан келган сайёҳлар учун тобора жозибадор масканга айланиб бораётганидан далолат беради.

Шу билан бирга, “DoubleTree by Hilton” каби халқаро брендларнинг кириб келиши меҳмондўстлик соҳасида рақобатнинг ривожланишига ҳисса қўшиб, мамлакатдаги хизматлар сифати ва сайёҳлик таклифлари хилма-хиллигига ижобий таъсир кўрсатмоқда.

Мамлакатда янги меҳмонхоналарнинг очилиши Ўзбекистон сайёҳлик соҳасининг барқарор ўсиш суръатларини ва унинг ривожланишига давлат ҳамда халқаро даражада ортиб бораётган эътиборни акс эттиради.