Тошкент, Ўзбекистон — Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Баҳромжон Аълоев 2026 йил 15 октябрь куни Буюк Британия Ташқи ишлар вазирлигининг мудофаа ва хавфсизлик масалалари бўйича бош директори Н. Уиган билан учрашув ўтказди.
Музокаралар давомида томонлар Ўзбекистон ва Британия ўртасидаги муносабатларнинг жорий ҳолати ҳамда ўзаро манфаатли йўналишларда ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболларини кўриб чиқдилар.
Шунингдек, учрашув иштирокчилари халқаро ва минтақавий кун тартибидаги долзарб масалалар юзасидан фикр алмашдилар.
