in

Ўзбекистон Бош консулхонаси фуқарони Россиядан қайтаришга ёрдам берди

Тошкент, Ўзбекистон — Ўзбекистон Бош консулхонаси Екатеринбург шаҳрида уй-жойсиз қолиб, бир неча кун кўчада тунлашга мажбур бўлган Ўзбекистон фуқаросининг Ватанига қайтишига кўмаклашди. Бу ҳақда «Дунё» АА хабар берди.

Консулхонага маҳаллий фуқаро мурожаат қилиб, Навоий вилоятида туғилган Ўзбекистон фуқароси О.В. билан боғлиқ вазият ҳақида маълум қилди. Унинг маълум қилишича, эркак бир неча кун давомида турар жойсиз қолган ва яшаш учун зарур шароитларга эга бўлмаган.

Бош консулхона ходимлари мурожаатни тезкорлик билан кўриб чиқиб, О.В. билан тегишли суҳбат ўтказди. Унинг шахси аниқланиб, юзага келган ҳолат тафсилотлари ўрганилганидан сўнг консуллик ходимлари фуқаронинг яқинлари билан боғланди.

Кейинчалик Бош консулхона кўмагида уни доимий яшаш жойига қайтариш учун зарур чоралар кўрилди.

Натижада ватандош Екатеринбургдан Тошкентга соғ-омон учиб келиб, Ўзбекистонга қайтди.