in

Тошкентда қатор ташкилот ва идораларга янги раҳбарлар тайинланди

Тошкент, Ўзбекистон — Тошкентда қатор ташкилот ва идораларда кадрлар тайинлови амалга оширилди.

Умиджон Асадуллаев Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Бошқарув самарадорлиги агентлигининг Тошкент шаҳар филиали бошлиғи этиб тайинланди. У Тошкент кимё-технология институтини «механик-муҳандис» мутахассислиги бўйича тамомлаган. Тайинловга қадар мазкур филиал раҳбари ўринбосари лавозимида ишлаган.

«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ Тошкент шаҳар ҳудудий филиали директори лавозимига Ахрор Ашрафханов тайинланди. У Беруний номидаги Тошкент давлат техника университети, Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳамда Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясини «электр энергетикаси» ва «бухгалтерия ҳисоби» мутахассисликлари бўйича тамомлаган. Ашрафханов 2004 йилдан буён «Тошкент шаҳар электр тармоқлари» АЖ ва унинг филиалларида турли лавозимларда ишлаб келган.

Бекзод Баҳромов Тошкент шаҳар Маданият бошқармаси раҳбари этиб тайинланди. У Ўзбекистон давлат консерваторияси ва Ботир Зокиров номидаги Миллий эстрада санъати институтини тамомлаган. Баҳромов «Ниҳол» давлат мукофоти совриндори бўлиб, 2021 йилдан буён шаҳар Маданият бошқармасида масъул лавозимларда ишлаб келган.

Тошкент шаҳар Маданият бошқармаси бошлиғи ўринбосари этиб Шукурулло Исроилов тайинланди. У Тошкент давлат шарқшунослик институти ва Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган. Тайинловга қадар Исроилов «Ўзбекконцерт» давлат муассасасида ишлаган.

Исроилов халқаро муносабатлар соҳаси мутахассиси бўлиб, «Дўстлик» ордени ва «Маданият ва санъат» кўкрак нишони билан тақдирланган.