in

Полина Кудерметова Уимблдон-2026да иштирокини якунлади

Тошкент, Ўзбекистон — Ўзбекистон вакили Полина Кудерметова Уимблдон-2026 турниридаги иштирокини якунлаб, биринчи босқич баҳсида россиялик теннисчи Людмила Самсоновага мағлуб бўлди.

Учрашув Самсонованинг икки сетдаги ғалабаси билан якунланди — 6:3, 6:3. Ўйин 1 соат 13 дақиқа давом этди.

Ўзаро баҳсга қадар теннисчилар икки марта тўқнаш келган бўлиб, уларнинг ҳар бири биттадан ғалабага эришган эди.

Иккинчи босқичда Людмила Самсонова Россиянинг яна бир вакили Диана Шнайдерга қарши кортга чиқади. Шнайдер мусобақадаги дастлабки учрашувида германиялик теннисчи Ева Лисни 7:5, 6:1 ҳисобида мағлуб этган эди.

Аввалроқ Ўзбекистон вакилалари Камилла Раҳимова ва Мария Тимофеева мусобақанинг биринчи босқичидан муваффақиятли ўтиб, турнирдаги иштирокини давом эттириш ҳуқуқини қўлга киритганди.