in

Ўзбекистон U-20 Жанубий Кореяни назорат ўйинида мағлуб этди

Тошкент, Ўзбекистон — Жамолиддин Раҳматуллаев бошчилигидаги Ўзбекистон ёшлар U-20 терма жамоаси U-20 Осиё кубоги саралаш босқичи бошланиши олдидан сўнгги назорат учрашувида Жанубий Корея терма жамоасини 1:0 ҳисобида мағлуб этди.

Учрашувдаги ягона голни 78-дақиқада Даврон Тўлаганов киритди.

U-20 Осиё кубоги саралаш учрашувлари 25 августдан 6 сентябрга қадар ўтказилади. Жанубий Кореяга қарши ўйин Ўзбекистон терма жамоаси учун саралаш турнири бошланишидан олдинги сўнгги назорат учрашуви бўлди.