Тошкент, Ўзбекистон — Ўзбекистоннинг WT таэквондо бўйича терма жамоаси 18–20 август кунлари Покистоннинг Лоҳур шаҳрида бўлиб ўтадиган WT President’s Cup Asia Region 2026 турнирида иштирок этади. Мусобақада миллий терма жамоанинг 24 нафар вакили қатнашади.
Эркаклар терма жамоаси таркибига 54 килограммгача бўлган вазн тоифасида Жаҳонгир Худойбердиев ва Беҳруз Салимов, 58 килограммгача бўлган вазн тоифасида Асадбек Самандаров ва Омонжон Отажонов, 63 килограммгача бўлган вазн тоифасида эса Назар Али Назаров киритилган.
68 килограммгача бўлган вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини Аюбхон Набиев, Диёрбек Тухлибоев ва Омадбек Отабеков ҳимоя қилади. 74 килограммгача бўлган вазн тоифасида Нажмиддин Қосимхожиев, Мироншоҳмирзо Музаффаров ва Аҳаджон Мухторов иштирок этади. Жасурбек Жайсунов 80 килограммгача, Ёдгорбек Жўрабéев 87 килограммгача, Худойназар Шодмонов эса 87 килограммдан юқори вазн тоифасида баҳс олиб боради.
Аёллар терма жамоаси таркибига 53 килограммгача бўлган вазн тоифасида Лайло Ҳасанова, 57 килограммгача бўлган вазн тоифасида Мадина Мирабзалова ва Шаббона Абдувалиева, 62 килограммгача бўлган вазн тоифасида эса Севинч Ҳайитова, Моҳидил Ўктамжонова ва Диёра Азизова киритилган.
67 килограммгача бўлган вазн тоифасида Жасмина Турлибекова ва Озода Собиржонова иштирок этади. Ирода Миртожиева ва Светлана Саидова 73 килограммдан юқори бўлган вазн тоифасида баҳслашади.
