Тошкент, Ўзбекистон — Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров Хитойнинг “Shaoxing Shaxue Daily Chemical Products Co., Ltd” компанияси раҳбари, "LULIN" МЧЖ таъсисчиси Чжан Вэйсинни қабул қилди
Мулоқотда Фарғона шаҳрида амалга оширилиши кўзда тутилган инвестиция лойиҳаси кўриб чиқилди.
Хитой корхонаси вилоятимизда рўйхатдан ўтгани маълум қилиниб, лойиҳа доирасида гигиеник маҳсулотлар ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилиши қайд этилди.
Лойиҳа қиймати 10 млн доллар бўлиб, у икки босқичда амалга ошрилади ва истиқболда янги иш ўринлари яратилади. Маҳсулотлар асосан Европа бозорларига экспорт қилинади.
Вилоят ҳокими ўзаро манфаатли лойиҳаларни амалга оширишда белгиланган тартибда кўмак берилишини таъкидлаб, уни тез фурсатларда амалга ошириш зарурлигини айтиб ўтди.
Ҳамкорлик масалалари келишиб олинди.
