in

Ўзбекистон ва Австрия солиқлар, миграция ва дипломатик режим бўйича бир қатор келишувларни имзоладилар

Тошкент, Ўзбекистон — 7 май куни Тошкентда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳамда Австрия элчихонаси ҳамкорлигида икки мамлакатнинг 100 нафар ишбилармон доиралари вакиллари учун Ўзбекистон-Австрия бизнес-форуми ташкил этилди.

Инвестициялар, саноат ва савдо вазири ўринбосари Шохрух Гулфмов мамлакатимизнинг инвестициявий салоҳиятига бағишланган маъруза билан чиқиш қилди.

Австрия томонидан Европа ва халқаро ишлар бўйича федерал вазир Беате Майнл-Райзингер ҳамда Молия вазирлигининг давлат котиби Барбара Айбингер-Мидл иштирок этишди.

Форум доирасида икки ёқлама солиққа тортишнинг олдини олиш, миграция соҳасидаги ҳамкорлик ҳамда дипломатик паспорт эгалари учун визасиз режимни жорий этишга доир ҳужжатлар алмашинуви бўлиб ўтди.

Томонлар Раиффеисен ва УниСредит банклари кўмагида фаолият юритаётган Ласселсбергер, Доппелмайр, АМE Интернатионал, Бовас ва Бауэр каби компанияларнинг муваффақиятли ишларини алоҳида қайд этдилар.

Тоғ-кон саноати, агросаноат, фармацевтика ва «яшил» энергетика соҳаларидаги лойиҳаларга алоҳида эътибор қаратилди. Форум янги лойиҳалар бўйича "йўл хариталари"ни ишлаб чиқишга қаратилган B2B ва B2G шаклидаги учрашувлар билан якунланди.