Тошкент, Ўзбекистон — 8 октябрь куни Ўзбекистонда «Афросиёб» юқори тезликда ҳаракатланувчи электропоездининг мунтазам қатнови йўлга қўйилганига 15 йил тўлди.
Тошкент — Самарқанд — Тошкент йўналиши бўйича биринчи қатнов 2011 йил 8 октябрда амалга оширилган.
Испаниянинг Talgo компанияси томонидан ишлаб чиқарилган поезд Марказий Осиёдаги биринчи юқори тезликда ҳаракатланувчи таркиб бўлди ва мамлакатда тезюрар темир йўл қатновини ривожлантиришга асос солди.
Talgo 250 русумли дастлабки иккита поезд сотиб олинганидан кейин «Афросиёб» парки янги электропоездлар билан тўлдирилди.
Ҳозирги вақтда Ўзбекистонда йўловчилар хавфсизлигини таъминлашнинг замонавий технологиялари ва воситалари билан жиҳозланган олтита поезд таркиби эксплуатация қилинмоқда.
Йўналишлар тармоғи Тошкентни Самарқанд, Бухоро, Қарши ва Шаҳрисабз каби бир қатор йирик шаҳарлар билан боғлайди.
Поездлар йўловчиларга пойтахт ва мамлакатнинг тарихий ҳамда туристик марказлари ўртасида тезкор ва қулай қатновни таъминлайди.
15 йил давомида «Афросиёб» Ўзбекистон темир йўл транспортини модернизация қилиш рамзларидан бирига айланди ва шаҳарлар ўртасидаги сафар вақтини қисқартирди.
