in

ОФК делегацияси Янги Тошкентдаги футбол маркази ва стадионга ташриф буюрди

Тошкент, Ўзбекистон — Осиё футбол конфедерацияси (ОФК) президенти шайх Салмон бин Иброҳим ал Халифа бошчилигидаги делегация Ўзбекистон Миллий футбол маркази ва Янги Тошкентда қурилаётган стадионга ташриф буюрди.

Миллий футбол марказида ОФК вакиллари ҳакамларга видеокўмак бериш маркази (VAR) фаолияти, футболни рақамлаштириш борасида эришилган натижалар ҳамда тиббиёт марказининг иши билан танишдилар.

Шундан сўнг делегация Янги Тошкентда қурилиш ишлари давом этаётган стадионни кўздан кечирди.

Шайх Салмон бин Иброҳим ал Халифа мамлакатда яратилган спорт инфратузилмасига ижобий баҳо берди.

Шунингдек, у Ўзбекистонда спорт соҳасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларни ва уни янада ривожлантириш учун замонавий шароитлар яратилаётганини алоҳида таъкидлади.